Россия Мудофаа вазирлиги 13 апрель куни Суми шаҳрига иккита "Искандер-М" ракетаси билан зарба берилганини тасдиқлади.
Россия ҳарбий идорасининг таъкидлашича, зарба Украина Қуролли кучлари қўмондонлик таркибининг йиғилиши ўтказилаётган жойга қаратилган. Натижада 60 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.
Украина ҳукумати баёнотига кўра, Сумига берилган зарба оқибатида 34 киши, шу жумладан икки бола ҳалок бўлган. Камида 119 киши, уларнинг 15 нафари болалар жароҳатланган.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков якшанба куни Россиянинг Украинанинг Суми шаҳрига ракета ҳужумини шарҳлаш сўровига жавобан, ҳарбийлар фақат ҳарбий ва ҳарбийга алоқадор нишонларгагина зарба бераётганини айтди."Мен фақатгина президентимиз ва ҳарбий вакилларимизнинг бир неча бор айтган гапларини такрорлаб, эслатиб ўтишим мумкин: бизнинг ҳарбийларимиз фақат ҳарбий ва ҳарбийга алоқадор нишонларгагина зарба беришмоқда," - дея Песковнинг сўзларини келтиради Интерфакс.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.