Storm Shadow қанотли ракетасини ишлаб чиқарувчи Европанинг MBDA мудофаа компанияси 2025 йилда ишлаб чиқариш ҳажмини 2023 йилга нисбатан икки баравар оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания бош директори Эрик Беранже Financial Times (FT) газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
"Биз ишлаб чиқаришни кўпайтириш билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилиш учун, таъбир жоиз бўлса, анча саноатлашган бўлишимиз керак" - деди Беранже. Унинг сўзларига кўра, компания ҳарбийлар, хусусан, Aster зенит-ракеталарини етказиб беришни тезлаштиришни талаб қилаётган Франция армияси томонидан "кучли босим" остида. Гуруҳ аллақачон ишлаб чиқариш линиясини янгилаш, жумладан, қўшимча роботлаштирилган машиналарни ўрнатиш ва иш сменалари сонини ошириш учун ўнлаб миллион эвро сармоя киритган.
FTнинг қайд этишича, илгари уч йилдан ошиб кетган Aster ракеталарини ишлаб чиқариш даври иккига қисқартирилган. MBDA ишлаб чиқаришни тезлаштириш ва танқисликни олдини олиш учун асосий компонентлар устидан назоратни кенгайтириш, шу жумладан пудратчиларни қабул қилиш ва вертикал интеграция орқали кўриб чиқмоқда. Бироқ, ишлаб чиқариш архитектурасини ўзгартириш кўп миллатли концерн ичидаги миллий таъсирни заифлаштириши мумкинлигидан қўрқиб, режа Франция, Британия ва Италиянинг эътирозларига дуч келди.
MBDA – Airbus (Франция), BAE Systems (Буюк Британия) ва Leonardo (Италия) ўртасидаги қўшма корхона. Компания томонидан ишлаб чиқарилган "Storm Shadow" ракеталари Украинага етказиб берилади.
Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.
Америка Қўшма Штатларининг Урушни ўрганиш институти (ISW) 26 апрель ҳисоботида келтирилишича, Россия 2025 йилнинг ёз ва куз фаслларида Украинага қарши янги ҳужум тактикасини ўзгартиришни режалаштирмоқда.
Қора денгиз флотининг 810-денгиз пиёдалари бригадаси командири вазифасини вақтинча бажарувчи "Гроза" тахаллусли зобит 27 апрель, якшанба куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга Россия қўшинлари ҳозирда ҳам Курск вилоятидаги Горнал аҳоли пунктидан ғарбда ва жанубда жойлашган ўрмон массивларини тозалаш билан шуғулланаётгани ҳақида ахборот берди.
27 апрель куни Бухоро давлат техника университетида янги қурилган ётоқхонанинг 1-қаватида яшаб турган биринчи курс талабаси ўзини осиб, жонига қасд қилди.
Нарендра Моди бу ҳақда анъанавий якшанба кунги радио мурожаатида баён қилди. У Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир ҳудудидаги Паҳалгам сайёҳлик шаҳрида содир этилган ҳужумга муносабат билдирди ва бу ҳодиса оқибатида унда 26 киши ҳалок бўлганини айтди.
Бирлашган Араб Амирликлари янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, амалдаги қонун лойиҳаларини қайта кўриш ва ўзгартириш киритиш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи, деб хабар бермоқда.
Туркиянинг шарқида 27 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 21:09 да 4,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази (EMSC) хабар берди.
Агентликнинг ёзишича, сунъий йўлдош Россия Федерацияси томонидан Украинага кенг кўламли бостириб киришидан бир неча ҳафта олдин учирилган ва ўтган йил давомида назоратсиз айланиб юрган бўлиши мумкин.
Қирғизистон парламенти депутати Дастан Бекешев Россия Давлат думаси депутати Михаил Матвеевни расмий Бишкекка нисбатан айтган гаплари учун персона нон грата деб эълон қилишни таклиф этди.