Шаҳрисабзни “Умумужаҳон маданий меъроси шаҳарлари” рўйхатидан чиқариш таклиф қилинди. Нега?

Шаҳрисабзни “Умумужаҳон маданий меъроси шаҳарлари” рўйхатидан чиқариш таклиф қилинди. Нега?

Германиянинг  Frankfurter Allgemeine Zeitung  газетаси Ўзбекистон ҳақида “Бульдозерлар  остида қолган маданий меърос” номли мақола чоп этди.

Унинг муаллифи Халқаро тарихий ёдгорликларни сақлаб қолиш қўмитаси вакили Йенс Йордан бўлиб, у Ўзбекистонда тарихий шаҳарлар қиёфаси ўзгариб бораётганини бир неча йил давомида кузатиш натижасида танқидий мақола эълон қилган. Sputnikнинг ёзишича, мақолада Шаҳрисабз ҳақида ҳам сўз боради.

Шаҳрисабзда  “туризмни ривожлантириш чоралари”  оқибатида камдан кам учрайдиган воқеа содир бўлди. ICOMOS  – шаҳрисабзни “Умумужаҳон маданий меъроси шаҳарлари” рўйхатидан чиқаришни таклиф қилди. Бунга реставрация давомида йўл қўйилган, шаҳарнинг такрорланмас хусусиятининг йўқолши сабаб бўлган.

Гап шундаки, XV асрда Темурийлар даврида қурилган Шаҳрисабз шаҳри маркази тўрт бурчакли ҳимояланган қўрғондан иборат бўлиб унинг атрофи ортогонал жойлашган кўчалар билан ўралган. Шаҳар марказини бундай ҳимоялаш услуби такрорланмас бўлиб, у Шаҳрисабзни Марказий Осиёнинг ўзига хос архитектура ёдгорлиги эди.

Реставрация давомида эса шаҳар маркази орқали катта тўғри йўл солинган. Унинг атрофида эса меҳмонхона туристик иншоотлар қурилган. Фуқаролар уйлари эса туристлар назаридан баланд девор билан тўсиб қўйилган. Бундай кўринишда шаҳар ўзининг тарихий қимматини йўқотган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!