Сеул Вашингтон ва Токиони КХДРга ядровий ракета таҳдиди бўйича ҳамкорлик қилишга чақирди

Сеул Вашингтон ва Токиони КХДРга ядровий ракета таҳдиди бўйича ҳамкорлик қилишга чақирди

Сеул Токио ва Вашингтон билан КХДРга «ядровий ракета таҳдиди» бўйича ҳамкорликни кучайтиришни «ўта муҳим» деб ҳисоблайди.

Бу ҳақда Жанубий Корея мудофаа вазири Шин Вон Сик япониялик ва америкалик ҳамкасблари Минору Кихара ва Ллойд Остин билан учрашувда айтиб ўтди.

«Шимолий Кореянинг ядровий ва ракета дастурларини ривожлантириш таҳдиди олдида Япония, АҚШ ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарур», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган Kyodo агентлиги. Шин Вон Сик 15 йил ичида Японияга ташриф буюрган Жанубий Корея Мудофаа вазирлигининг биринчи раҳбари бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!