Сергели, Бектермир ва Яккасарой туманларининг айрим ҳудудларида “свет” ўчирилади

Сергели, Бектермир ва Яккасарой туманларининг айрим ҳудудларида “свет” ўчирилади

Пойтахт туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 5 август куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:

  • Сергели тумани — “Ҳабибий” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Бектемир тумани — “Забардаст” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:30 дан 14:00 гача;
  • Яккасарой тумани — “Конституция” МФЙнинг айрим ҳудудларида бугун соат 10:00 дан 17:00 гача.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилмоқда.

“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!