Сенаторга тухум улоқтирган йигит ўзи учун йиғилган пулларни мусулмонларга беради

Сенаторга тухум улоқтирган йигит ўзи учун йиғилган пулларни мусулмонларга беради

Австралиялик сенатор Фрейзер Эннингнинг бошида тухум чаққан йигитча ўзи учун йиғилган пулларнинг катта қисмини Крайстчерчдаги теракт қурбонларининг оилаларига беради.

Аввалроқ сенатор Эннинг Янги Зеландиядаги терактни изоҳлар экан, бунда мусулмонларнинг ўзини айблаган эди. Унинг гапларига норозилик сифатида 17 ёшли Уилл Коннолли сенаторнинг бошида тухум чақди.

New Zealand Herald нашрининг ёзишича, GoFundMe краудфандинг платформасида юридик хизматлар ҳақини тўлаши ва кўпроқ тухум сотиб олиши учун Уилли Конноллига пул йиғиш бошланган. Кампания доирасида 42 минг доллар йиғилгани айтилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!