“Сазаган” дала-ўқув майдонида ҳарбий техникаларнинг кўргазмали машғулоти ўтказилди

“Сазаган” дала-ўқув майдонида ҳарбий техникаларнинг кўргазмали машғулоти ўтказилди

Самарқанд темир йўл бекати, шахобчаси ва аэропорти ҳарбий ҳаракатлар таркибий бўлими томонидан “Сазаган” дала-ўқув майдонида Марказий ҳарбий округ тасарруфидаги ҳарбий қисм шахсий таркиби учун ҳарбий техника ва ҳарбий юкларни темир йўл орқали ташиш, юклаш-тушуриш бўйича темир йўл ходимлари ва округ радиацион кимёвий биологик муҳофазаси бўлинмалари офицерлари билан ҳамкорликда кўргазмали ва амалий машғулотлар ўтказилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.

Ўқув машғулотига асосан ёш ҳарбий хизматчилар жалб этилиб, дастлаб техника хавфсизлиги талабларига риоя этиш ва техникаларни вагонларга юклашда эҳтиёт чораларига эътибор қаратишга оид тушунчалар бериб ўтилди.

Кўргазмали тарзда ўтказилган машғулотлар доирасида техникаларни платформалар орқали вагонларга юклаш-тушуриш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган тартибда маҳкамлаш, техникаларни ташишда ниқоблаш ишларини ташкил этиш каби машғулотлар амалий тарзда намойиш этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!