Самоалик бокс мураббийи Олимпиаданинг очилиш кунида вафот этди

Самоалик бокс мураббийи Олимпиаданинг очилиш кунида вафот этди

Самоалик бокс бўйича мураббий Лионел Элика Олимпия қишлоғида вафот этди.

Barron's хабарига кўра , фожиа 26 июль куни эрталаб содир бўлган. 60 ёшли мутахассиснинг юраги тутиб қолган.

Маълум қилинишича, у спортчилардан бири билан бир хонада бўлган ва бирдан ўзини ёмон ҳис қилган. Унга тез ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилишган, бироқ уни қутқариб қолишнинг иложи бўлмаган.

Халқаро бокс ассоциацияси Эликанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!