Самарқандда қатор раҳбарлар жаримага тортилди

Самарқандда қатор раҳбарлар жаримага тортилди

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, фуқароларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида жами 37 241 нафар фуқаро томонидан мурожаатлар келиб тушган. Аммо ушбу мурожаатларнинг 10 025 таси ижро муддати комиссиялар томонидан кечиктирилган.

Белгиланган талабларга мувофиқ мурожаатларни ўз муддатида ўрганиб чиқмаганлиги сабабли вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг хўжалик ҳисобидаги Ермулккадастр хизмати давлат унитар корхонаси ҳамда унинг Самарқанд шаҳар, Ургут, Паст Дарғом, Самарқанд, Оқдарё, Иштихон, Пахтачи, Қўшработ, Пайариқ, Каттақўрғон, Жомбой ва Тайлоқ туман филиаллари раҳбарлари, Самарқанд ва Иштихон туманлари давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачлари, Ургут ва Нуробод туманлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси раҳбарлари, Самарқанд тумани ва Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари, шунингдек, Самарқанд ва Ургут туманлари давлат ёнғин назорати органлари раҳбарлари энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида жаримага тортилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!