Самарқандда экофаол ёшлар иқлим бўйича БМТ йиғилишини иммитация қилишди

Самарқандда экофаол ёшлар иқлим бўйича БМТ йиғилишини иммитация қилишди

«Zamin» фонди ва Экология вазирлиги томонидан Самарқандда ўтказилаётган иккинчи халқаро ёшлар эко-оромгоҳида иштирокчилар «Дипломатика» интеррактив ўйинида иштирок этишди.

Бу ўйинда ёшлар гуруҳларга бўлинган ҳолда БМТдаги иқлим ўзгаришлари бўйича музокараларни иммитация қилишди. Иштирокчи ёшлар бирор давлатни танлаб иқлим ўзгариши бўйича ўз талабларини билдиришди.

Ёшлар «Иқлим ўзгармоқда, нега биз ўзгармаяпмиз?», «Келажагимизни арсанг», «Ёнилғиларни тўхтатинг», «Келинг, яшиллашайлик», «Сайёрани қутқаринг» каби чақириқларни ёзиб, шартли равишда «бош котиб» этиб танланган жюриларга кўрсатишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!