Садир Жапаров Туркияда Эрдоған билан учрашди

 Садир Жапаров Туркияда Эрдоған билан учрашди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Шимолий Кипр Турк Республикаси (ШКТР) Эрсин Татар билан учрашувлар ўтказди.

Изник шаҳрида IV Жаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимидан сўнг президентларнинг алоҳида учрашувлари бўлиб ўтди.

Эрдоған Қозоғистон парламенти раиси Йерлан Кошановни ҳам қабул қилди.

29 сентябрь, пайшанба куни Туркияда IVЖаҳон кўчманчилар ўйинлари бошланди.

Спортчилар кураш, от спорти ва камондан отиш мусобақаларида ўз омадларини синаб кўради.

Ўйинларда 102 давлатдан 3000 дан ортиқ спортчи иштирок этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!