Россиянинг Харковдаги муваффақиятсизлиги таҳлил қилинди

Россиянинг Харковдаги муваффақиятсизлиги таҳлил қилинди

Урушни ўрганиш институти (ISW) таҳлилчиларининг таъкидлашича, Россия ҳужум операцияларининг муддатидан олдин бошланиши Россиянинг Харков вилояти шимолидаги муваффақиятига путур етказди.

Таҳлилчилар рус қўшинлари Харков вилояти шимолида чекланган кучлар билан ҳужум операциясини бошлаганини ва у ерда ҳали сезиларли захираларни жойлаштирмаганини, бу эса Россиянинг олдинга силжиши ва ҳужум ҳаракатларининг секинлашишига олиб келганини таъкидламоқда.

«Бу секинлашув Украина кучларига қарши ҳужумлар уюштириш учун тактик имкониятларни тақдим этиши мумкин, аммо украина қўшинлари Россия кучларини Харков вилоятининг шимолидан бутунлай чиқариб юборишга қаратилган чекланган қарши ҳужум операциясини ўтказмаяпти», — дейилади хабарда.

10 май куни ҳужум амалиётлари бошланганда Шимолий кучлар гуруҳи чегара ҳудудида 35 мингга яқин аскарга эга бўлган, Украина манбалари эса Россия ҳарбийлари ҳудудда 50 мингдан 70 минггача аскарни жамлаш ниятида эканини билдирган.

Мутахассисларнинг тахминига кўра, Россия қўшинлари АҚШ ҳарбий ёрдами келгунига қадар ўз ўрнини эгаллашга умид қилиб, шахсий таркиби етарли бўлмаган ҳолда Харков вилояти шимолида муддатидан олдин ҳужум бошлаган бўлиши мумкин, бу вазифани янада қийинлаштиради.

Шу сабабли, ISW шарҳида таъкидланишича, Россия ҳужум операцияларининг муддатидан олдин бошланиши Россиянинг Харков вилояти шимолидаги муваффақиятига путур етказган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!