Россиянинг Тула шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилиши мумкин

Россиянинг Тула шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилиши мумкин

Тула шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилиши мумкин. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси матбуот хизмати хабар берди.

Тула вилояти губернатори Алексей Дюмин, саноат ва савдо вазири ўринбосари Алексей Груздев ва Россиянинг хорижий давлатлардаги савдо вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда ушбу имконият, шунингдек, республика ва Россиянинг бошқа минтақаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ишчи учрашув Тула вилоятининг хорижий давлатлар билан ташқи савдо ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларига бағишланди. Қайд этилишича, тадбирда вилоятдаги етакчи экспортбоп корхоналар ҳам иштирок этди.

“Тадбир дастурида Россиянинг Ўзбекистон, Беларусь, Туркия ва БААдаги савдо вакилларининг чиқишлари ўрин олган”, — дейилади хабарда.

Хусусан, Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев Тула вилояти ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг учта йўналишини таклиф қилди.

Бу:

“ИННОПРОМ. Марказий Осиё” кунларида вилоят кўргазма залининг (шоу-рум) очилиши;

Тула шаҳрида ўзбек савдо уйининг очилиши;

“Узловая” ва Ўзбекистон эркин иқтисодий зоналари ўртасида тажриба алмашиш.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!