Ташқи ишлар вазирлигида Европа комиссияси директори билан учрашув бўлиб ўтди

Ташқи ишлар вазирлигида Европа комиссияси директори билан учрашув бўлиб ўтди

2024 йил 15 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Самарқандда бўлиб ўтган Осиё аёллар форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Европа комиссиясининг Халқаро ҳамкорлик бўйича Бош директоратининг инсон тараққиёти, миграция, бошқарув ва тинчлик бошқармаси директори Эрика Герретсен билан учрашув ўтказди.

Э.Герретсен юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг мавқеини юксалтиришга қаратилган ислоҳотларни юқори баҳолади.

Учрашувда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниб, Ўзбекистон-Европа Иттифоқи кун тартибини амалий бойитиш муҳимлиги қайд этилди.

Бўлажак қўшма тадбирлар юзасидан ҳам фикр алмашилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!