Россияда нефть омбори ҳужумга учради

Россияда нефть омбори ҳужумга учради

Украина дронлари 28 июлга ўтар кечаси Курск вилоятидаги нефть омборига ҳужум қилди, деб ёзди губернатор вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов.

Маҳаллий аҳоли ва корхона ходимлари жабрланмаган, бироқ учта ёқилғи баки ёниб кетган. Улардан биридаги ёнғин ўчирилган.

Смирновнинг сўзларига кўра, нефть базаси вилоятнинг марказий қисмида жойлашган Курск туманида жойлашган.

Кечаси минтақада дрон ҳужумлари хавфи эълон қилинди. Маҳаллий 46tv.ru нашри Медвенский туманидаги ёнғин ҳақида хабар берди. Кейинроқ Россия Мудофаа вазирлиги 28 июлга ўтар кечаси Курск вилоятида иккита дрон уриб туширилгани ҳақида хабар берди. Яна бешта UAV Белгород вилояти узра йўқ қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!