Россияда мигрантлар ўртасидаги можаролар туфайли жарималарни оширишни таклиф этишди

Россияда мигрантлар ўртасидаги можаролар туфайли жарималарни оширишни таклиф этишди

Россия Федерациясида оммавий муштлашувларда иштирок этганлик учун жазони кучайтириш таклиф этилди, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон нашри.
Қонунчиликка ўзгартириш киритиш ташаббуси РФ Давлат думасининг хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш қўмитаси раиси ўринбосари Анатолий Виборний томонидан таклиф этилди.
Виборнийнинг тушунтиришича, жарима миқдорининг 5 минг рублгача кўтарилиши тийиб турувчи омил бўлади, сабаби бу мигрантлар учун катта суммадир.

Сиёсатчининг айтишича, жазо чораларини кучайтириш зарурати чет эл фуқаролари орасида тез-тез содир бўлаётган можаролар туфайли юзага келган.
Сўнгги вақтларда Россияда мигрантлар орасида оммавий муштлашув ҳолатлари тобора кўпаймоқда. РФ ИИВ оммавий муштлашувларда иштирок этадиган мигрантлар депорт қилиниши ҳамда уларга Россияга такрорий кириш тақиқланишини айтиб огоҳлантирди.
Муштлашувлар асосан Москва ва Санкт-Петербургда қайд этилмоқда. Иштирокчилар орасида Марказий Осиё мамлакатларининг барча вакиллари рўйхатга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!