Россия ва АҚШ мудофаа вазирлари ўртасидаги сирли музокаралар

Россия ва АҚШ мудофаа вазирлари ўртасидаги сирли музокаралар

12 июль куни Россия Мудофаа вазирлиги ва Пентагон раҳбарлари ўртасидаги телефон суҳбати Украина гўёки тайёрланаётган «махфий операция» ҳақидаги маълумот туфайли бўлиб ўтди. Бу ҳақда The New York Times манбаларига таяниб ёзмоқда.

Нашрнинг ёзишича, Белоусов Остинга Россияда операцияга тайёргарлик кўрилгани ҳақида маълумот борлигини ва эҳтимол бу Пентагоннинг хабардорлиги билан амалга оширилишини айтган. Россиялик вазир Вашингтон ҳақиқатан ҳам бу Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашишига олиб келиши мумкинлигини биладими ва тушунадими, деб сўради.

The New York Times манбалари хабар беришича, Пентагон бу баёнотдан ҳайратда қолган, чунки улар бундай режалар ҳақида ҳеч нарса билишмаган. Вашингтон бу чақирувни жиддий қабул қилди ва гўёки Киевга хабар етказди. Унинг маъноси: «Агар сиз ҳақиқатан ҳам шунга ўхшаш нарсани қилмоқчи бўлсангиз, ундай қилманг».

«Махфий операция»нинг моҳияти нимадан иборат эди, нашр аниқлик киритмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!