Россия Ташқи ишлар вазирлиги Қўшма Штатларни Корея яриморолидаги агрессив сиёсатда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Қўшма Штатларни Корея яриморолидаги агрессив сиёсатда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарованинг айтишича, АҚШ-Жанубий Корея ядровий маслаҳат гуруҳининг учрашувлари Америка ҳукуматининг Корея ярим оролидаги «тажовузкор сиёсати»ни исботлайди.

«Бунда АҚШ ҳаракатларида қасд борми? Ҳа, албатта, улар хоҳлаган нарса, улар бу ҳақда орзу қиладилар. Тасаввур қила оласизми, улар бошқа минтақага ўт қўйиши, портлатиши ёки мутлақ тартибсизлик ҳолатига олиб келиши мумкинми? Масалан, Корея ярим оролини Яқин Шарқ-2 га айлантириш улар учун жуда яхши бўларди», деди Захарова брифингда.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ядро қуролидан фойдаланган ҳолда «геосиёсий қуролли можаро» стсенарийларини ишлаб чиқиш орқали минтақада ядровий фалокат хавфини яратмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!