Россия ҳукумати иммиграция ташкилотчиларининг мол-мулкини мусодара қилишни қўллаб-қувватлади

Россия ҳукумати иммиграция ташкилотчиларининг мол-мулкини мусодара қилишни қўллаб-қувватлади

Россия ҳукумати ноқонуний иммиграцияни ташкил қилганлик учун мулкни мусодара қилишни назарда тутувчи ташаббусни қўллаб-қувватлади, деб ёзади «РИА Новости». Ташаббус Давлат Думаси депутати Пётр Толстой томонидан илгари сурилган.

Россия қонунчилигида ҳозирда ноқонуний иммиграция ташкилотчилари жиноий тил бириктирилган ёки йўқлигига қараб беш ёки етти йиллик қамоқ жазоси ва жарималар билан жазоланади.

Петр Толстойнинг айтишича, ноқонуний иммиграцияни ташкил этиш моддаси бўйича жиноий ишлар кўпайгани сабабли, ушбу жиноятлар ташкилотчиларидан жазони кучайтириш ва мол-мулкни мусодара қилиш зарурати туғилади.

Гап шахсий манфаатлар учун ноқонуний иммиграцияни ташкил қилганлик учун жазо ҳақида кетмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!