Россия Украинага бостириб кирганда, у ерда махфий Америка биолабораториялари мавжудлигини исботсиз даъво қилди ва ҳатто 2022 йил июнь ойида БМТга расмий шикоят билан мурожаат қилди. Аслида, бир ой олдин у Сергиев Посад-6 ҳарбий шаҳарчасида энг юқори даражадаги ҳимояга эга бўлган биолабораторияни қуришни бошлади - Совет даврида биологик қурол ишлаб чиқилган жойда.
Washington Post 2022 йил май ойидаги сунъий йўлдош суратларини таҳлил қилди, унда эски Совет лабораторияси қандай реконструкция қилинаётгани ва умумий майдони 23 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган 10 та янги бино қурилган. Улардан баъзилари ўта хавфли патогенлар билан ишлаш учун мўлжалланган биологик лабораторияларнинг белгиларига эга. Буни, хусусан, режалаштириш, ер ости инфратузилмаси, кучайтирилган хавфсизлик чоралари, кичик хусусий электр станцияси ва бошқалар кўрсатмоқда. Бундан ташқари, тўртта бинода одатда юқори даражадаги ҳимояга эга лабораторияларда ишлатиладиган жуда кўп вентиляция ускуналари ўрнатилган.
Жеймс Мартин маркази мутахассиси Майкл Дуитсманнинг таъкидлашича, совет даврида Сергиев Посад-6 лабораторияларида Эболага ўхшаш вируслардан қурол ишлаб чиқариш устида иш олиб борилган пайтда, «жуда ишончли ҳаво тозалаш тизими» мавжуд бўлган. Бу тизим касаллик қўзғатувчи микроорганизмларнинг ташқарига чиқиб кетишига йўл қўймаган.
2024 йил апрель ойида лабораториянинг ҳарбий бошлиғи Сергей Борисевич «Красная звезда» газетасига берган интервьюсида объектни «мамлакатнинг биологик мудофаа тизимининг асоси» деб атади.
Сунъий йўлдош тасвирлари Россия ҳужумкор биологик қуролларни ишлаб чиқишни режалаштираётганини аниқлай олмайди, деб тушунтирди Ғарб разведкаси ва биомудофаа бўйича мутахассислар.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.