Россия армиясида янги универсал транспорт пайдо бўлади

Россия армиясида янги универсал транспорт пайдо бўлади

Олти ғилдиракли 6х6 формулага эга бўлган амфибия траспортери ботқоқ, қор ва сувда ҳам ҳаракатлана олади.

Оғирлиги атиги 1,2 тонна бўлган транспорт қуруқликда 120км/соат, сувда 12 км/соат тезликда ҳаракатлана олади.

Унинг орқа ғилдиракларига гусеница ўрнатиш имкони ҳам бор. Шунда у ботқоқ ва қорда тез ҳаракатлана олади.

Лойиҳа муаллифларига кўра, янги транспорт воситасини ишлаб чиқаришга уларни замонавий жанг шароити мажбур қилган.

Ҳозирги замонда жангларда учувчисиз аппаратлар кенг қўлланилади. Унинг зарбасида қочиш учун катта тезлик ва керак бўлганда кабинани тез тарк этиш имкони жуда муҳим. Янги вездеход ушбу талабларга жавоб беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!