Россия аҳолиси бир йил ичида 550 мингдан ортиқ кишига камайди

Россия аҳолиси бир йил ичида 550 мингдан ортиқ кишига камайди

Росстат эълон қилинган маълумотларига кўра, 2023-йил 1 январь ҳолатига кўра, Россия аҳолиси 2022 йил 1 январга нисбатан 550 минг кишидан кўпроққа камайган ҳолда 146 миллион 424 минг кишини ташкил этади.

2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Россия Федерацияси аҳолиси 146 миллион 980 минг кишини ташкил қилади.

Айни пайтда шаҳар аҳолиси 109,6 миллион кишини, қишлоқ аҳолиси эса 36,8 миллион кишини ташкил этади.

Шуни таъкидлаш керакки, статистик маълумотлар Россиянинг "янги ҳудудлари" аҳолисини ҳисобга олмайди.

Аҳолини ҳисоблаш охирги аҳолини рўйхатга олиш натижалари асосида тузилади, унга туғилганлар, ўлганлар ва кетганлар сони қўшилади ва айирилади.

2021 йил октябрь-ноябрь ойларида ўтказилган Бутунроссия аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, мамлакат аҳолиси 147 миллион 241 минг кишига баҳоланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!