Рекорд янгиланди! Яна 249 юртдошимиз коронавирусни енгди

Рекорд янгиланди! Яна 249 юртдошимиз коронавирусни енгди

Шу соатларда пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 22 нафар, 1-сон шаҳар клиник шифохонасида 49 нафар, 3-сон туғруқ комплексида 2 нафар, 1-сон Республика клиник шифохонасида 84 нафар, 2-сон Республика клиник шифохонасида 1 нафар, Сурхондарё вилоятида 14 нафар,  жами 172 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

❗️Таъкидлаш жоизки, аввал хабар берганимиздек, бугун Навоий, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида 77 нафар бемор соғайганди. 

❗️Шу тариқа шифокорларимизнинг фидойилиги сабаб бугун 249 нафар инсон коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди ва соғайиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд ўрнатилди.

❗️ Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги рекорд кўрсаткич жорий йилнинг 3 июль куни қайд этилган бўлиб, 217 нафар бемор тузалганди. 

❗️Шундай қилиб, айни вақтда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 7060 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!