«Реал» украиналик дарвозабонига келажаги бўйича хабар йўллади

«Реал» украиналик дарвозабонига келажаги бўйича хабар йўллади

«Реал» дарвозабони Андрей Лунин келаси мавсумни қаерда ўтказиши маълум бўлди.

"The Athletic" журналистларининг хабар беришича, украиналик дарвозабон «қироллик» клубида қолади. "Лос-Бланкос" раҳбарияти футболчини жамоада сақлаб қолиш ҳақида хабар берган. Луниннинг Мадрид гранди билан амалдаги меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ёзида тугайди. Янги шартнома имзоланиши украиналик эмас, кўпроқ «Реал Мадрид»га боғлиқ.

Андрей 2018 йилдан бери Мадрид жамоасида ўйнаб келмоқда. Унинг трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!