"Реал" "Манчестер Сити" ёш юлдузини сотиб олмоқчи

"Реал" "Манчестер Сити" ёш юлдузини сотиб олмоқчи

“Ман Сити” етакчиларидан бири Фил Фоден фаолиятини Мадридда давом эттириши мумкин.

FourFourTwo нашри маълум қилишича, “Реал Мадрид” бор кучи билан футболчи билан шартнома имзолаш учун ҳаракат қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган ва мадридликлар ярим ҳимоячи учун 100 миллион фунт тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Фоден “Манчестер Сити” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум барча мусобақаларда 39 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 18 та гол ва 10 та голли узатма бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!