Расман! Бектемир Мелиқўзиев рингга чиқадиган оқшомнинг марказий жанги эълон қилинди

Расман! Бектемир Мелиқўзиев рингга чиқадиган оқшомнинг марказий жанги эълон қилинди

11 август куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Оқшомнинг марказий жанги биринчи ўрта вазнда вақтинчалик WBC камари соҳиби Сергей Богачук ҳамда Виржил Ортис ўртасида бўлиб ўтади. Ташкилотчилар Golden Boy Promotions ҳамда 360 Promotions компаниялари ушбу жанг турнирнинг марказий жанги мақомида бўлишини расман эълон қилишди.

Биз учун аҳамиятлиси, турнир доирасида иккинчи ўрта вазндаги боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев ҳам ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Сергей Богачук ўзининг сўнгги жангини шу йилнинг март ойида Брайан Мендосага қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра зафар қучгандм. Ортис эса апрель ойида Томас Дюлармедан устун келган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!