Қувайт ўз фуқароларини Ливандан кўчиришни бошлади

Қувайт ўз фуқароларини Ливандан кўчиришни бошлади

Қувайт ўз фуқароларини Ливандан эвакуация қилишни бошлади. Бу ҳақда Al-Arabiya телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, босқинчи Исроилнинг Ливанда кенг кўламли урушни бошлашга тайёрлиги ҳақидаги баёнотлари фонида Қувайт ТИВ раҳбари амирлик фуқароларини "Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасида қуролли можаро бошланиши хавфи туфайли мамлакатни тезроқ тарк этиш"га чақирган.

Шанба куни Қувайт фуқароларини эвакуация қилиш учун биринчи борт Байрутга етиб келди. Бунинг учун бир нечта самолётлар сафарбар қилинган. Амирлик ҳукумати Kuwait Airways авиакомпаниясига одамларни ўз ватанларига қайтаришдаги ёрдами учун миннатдорлик билдирди, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!