Қуръони каримнинг навбатдаги нашри сотувга чиқарилди

Қуръони каримнинг навбатдаги нашри сотувга чиқарилди

17 август куни «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбааси томонидан Қуръони каримнинг навбатдаги 10 000 нусхаси сотувга чиқарилди.

Бу китобнинг олтинчи бор нашр қилиниши.

Қуръони Каримнинг бугун сотувга чиқарилган нусхаси аввалгиларидан бир қатор жиҳатлари билан фарқ қилади. Жумладан, унинг хати бутун дунё мусулмон халқлари ўрганган қадимий Мадина нусхасига, саҳифа ва қаторларига тўлиқ мос келади. Оят рақамларининг гардишлари ҳамда ҳар бир саҳифанинг атрофидаги нақш ва бошқа безаклар ўзбек миллий нақшлари билан алмаштирилди. Саҳифаларнинг ранги ўқувчиларга енгиллик бўлиши учун сариқ ҳамда оч сариқ рангда тайёрланди.

Бугун эрта тонгдан «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаа савдо дўкони олди яна Қуръони карим мухлислари билан гавжум бўлди. Нашриётнинг марказий дўконида Қуръони каримнинг нархи 32 минг сўмда сотилмоқда.

Нашриёт дўконлари, шунингдек, ҳудудлардаги ҳамкор китоб дўконларига ҳам белгиланган ягона нарх — 32 минг сўмдан сотиш шарти билан тарқатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!