Қўқон хони Умархон ва шоира Нодирабегим ҳақида «Қўқон шамоли» номли фильм олинади

Қўқон хони Умархон ва шоира Нодирабегим ҳақида «Қўқон шамоли» номли фильм олинади

«Ўзбеккино» буюртмасига асосан продюсер Маҳмуд Эркабоев ва режиссёр Дилмурод Масаидов «Қўқон шамоли» номли тарихий фильмни суратга олиш ишларига тайёргарлик бошлади. Бу ҳақда фильм продюсери «Дарё» нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

— Бир йил ичида «Дилшоҳ медиа» киностудияси «Ўзбеккино» бир неча бор турли жанрдаги сценарийларни тақдим этди. Ва ниҳоят, биз тақдим этган Зебо Қобилованинг «Айбсиз айбдор» деб номланган сценарийси «Ўзбеккино» бадиий кенгаши томонидан маъқулланди ва суратга олишга рухсат берилди.
Сценарий Қўқон хонлигининг XVIII аср охири — XIX аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий ҳамда адабий муҳити, ўша давр чигалликлари ҳақида бўлиб, асосан Қўқон хони Умархон ҳамда шоира Нодирабегим ҳаётидан ҳикоя қилади.
Бадиий кенгаш ушбу фильмни «Қўқон шамоли» дея қайта номлашни тавсия қилди. «Қўқон шамоли» деган ном сценарий муаллифи, фильм режиссёри Дилмурод Масаидов ҳамда ижодий жамоамизга ҳам маъқул бўлгани боис, шу номга тўхталдик.
Бизга билдирилган ишончни тўла оқлаш учун қўлимиздан келган барча чора-тадбирларни кўришга ҳаракат қиламиз. Ўша даврни тўла очиб берадиган, кенг қамровли тарихий фильм суратга олиш учун тайёргарлик жараёнларини бошлаб юбордик.
Маҳмуд Эркабаев, «Дилшоҳ медиа» киностудияси раҳбари, продюсер

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!