Қозоғистонда Марказий Осиё давлатлари ҳарбий машғулотларининг асосий босқичи бўлиб ўтмоқда

Қозоғистонда Марказий Осиё давлатлари ҳарбий машғулотларининг асосий босқичи бўлиб ўтмоқда

Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида Каспий денгизи соҳилида бўлиб ўтаётган «Бирлестик-2024» ҳарбий машғулотлари асосий босқичга кирди. Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон армия контингентлари энг юқори жанговар шай ҳолатга келтирилди, деб хабар бермоқда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, машғулотлар Оймаша полигонида ва Тўқмоқ бурнида бўлиб ўтмоқда. Машқнинг мақсади «қуролли можаролар зонасини аниқлаш йўналиши бўйича жанговар тайёргарлик вазифаларини бажариш»дир.

Машғулотларда бирлашган қуролли танк бўлинмалари ва махсус кучлар бўлинмалари, ҳарбий авиация ва денгизда маневрлар ҳам ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!