Қозоғистонда фавқулодда вазият амал қилиш муддати узайтирилди

Қозоғистонда фавқулодда вазият амал қилиш муддати узайтирилди

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Давлат раҳбарининг матбуот котиби Берик Уали "Facebook" саҳифасида ёзди.

Унда вилоятлар ва республика аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимлари, шунингдек, давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари видеоконференция орқали иштирок этдилар. «15 апрелда фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қарорим амал қилиш муддати тугайди. Фавқулодда ҳолат режими камида апрель ойининг охиригача узайтирилиши кераклиги аллақачон аниқ бўлди. Бизда ҳали ҳам коронавирус эпидемияси чўққисига чиққани йўқ. Эпидемия билан боғлиқ вазиятга енгил қараб бўлмайди. Шунинг учун мен пойтахт, Олмаота ва Чимкентда ва тегишли вилоятларда карантин режими муддатини апрель ойининг охиригача узайтиришни буюраман. Бу энг яхши қарор эмаслигини тушунаман. Чунки одамлар кўчага чиқиб, нормал ҳаёт кечиришни хоҳлашади. Аммо карантин режимини ва изоляцияни узайтиришдан бошқа йўл йўқ. Бу маҳаллий ва халқаро вирусологларнинг тавсиялари», - деди Президент.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!