Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги ўтказиш пунктларини текширмоқчи

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги ўтказиш пунктларини текширмоқчи. Бунга чегарадаги турнақатор навбатлар сабаб бўлди, деб ёзади @sputnikKZ.
Кеча Қозоғистон ва Ўзбекистон масъуллари учрашув ўтказган. Юк машиналари оқимини “Қозигурт” назорат пунктидан бошқаларига йўналтиришга қарор қилинган.
Вазирликнинг таъкидлашича, май ойидан Ўзбекистондан Қозоғистонга мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти анъанавий тарзда ошган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).