Ҳарбий прокуратура томонидан олис ҳудудлардаги мактабларда “Мен ватанпарварман” лойиҳаси йўлга қўйилган

Ҳарбий прокуратура томонидан олис ҳудудлардаги мактабларда “Мен ватанпарварман” лойиҳаси йўлга қўйилган

Қизларни ватанпарварлик руҳида камолга етказиш мақсадида Ҳарбий прокуратура томонидан олис ҳудудлардаги мактабларда “Мен ватанпарварман” лойиҳаси йўлга қўйилган.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ахборот хизмати раҳбари Шерзод Ҳайитов маълум қилди.

2024 йилнинг I чорагида ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш борасида Қуролли Кучлар вазирлик ва идоралари билан ҳамкорликда 4000 дан зиёд қонунчилик тарғиботи тадбири ўтказилди.

Ёшларни ватанпарварлик, Конституция ва қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида “Прокурорлик соати”, “Ҳарбий қисмда бир кун”, “Очиқ эшиклар куни”, “Ҳарбий прокурор ва ёшлар учрашуви”, “Уч авлод учрашуви” каби қатор тадбирлар доирасида ўқувчилар ва ёшларнинг ҳарбий қисм, муассаса ва полигонларга ташрифлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, ҳарбий прокуратурага бириктирилган олис ҳудудлардаги 515 та умумтаълим мактабларида, шунингдек, ҳарбий академик лицейларда ўқувчилар иштирокида ҳамда ҳарбий таълим муассасаларида курсантлар билан 500 дан ортиқ “Прокурорлик соати” ташкил этилиб, қарийб 20 минг нафар ўқувчи-ёшлар қамраб олинди.

Жорий йилнинг 1-чорагида бу борада 412 та чегараолди маҳаллалар ёшлари билан 312 та ватанпарварлик тадбири ўтказилди ва уларда 100 мингдан зиёд ёшлар қамраб олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!