Қирғизистонда энди TikTok блокланади

Қирғизистонда  энди TikTok блокланади

Яқин кунларда Қирғизистонда TikTok платформасидан фойдаланиш бутунлай чекланади. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Алоқа соҳасини бошқариш ва назорат қилиш хизмати барча маҳаллий интернет-провайдерларга хат юборган.

Хатда Назорат хизматига Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан тегишли хат келиб тушгани, унда TikTok қирғиз сегментида «контентни цензура қилишга тизимли ва принципиал ёндашув йўқлиги», хусусан, «болалар ахборот маконида» шундай экани таъкидланади.

Қўмита ўз мактубида «Болалар соғлиғига, уларнинг жисмоний, маънавий ва руҳий камолотига зарар етказилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қонунга ишора қилган.

2023 йил 30 август куни Қирғизистон Маданият вазирлиги мамлакатда TikTok хизмати фаолиятини тўхтатишга қарор қилган эди. Ташаббус жамиятда турлича реакцияга сабаб бўлди – сиёсатчилар, блогерлар ва оддий қирғизистонликлар ўз фикрларини билдирди. Шу куни Рақамли ривожланиш вазирлиги провайдерлардан Қирғизистон Республикасида ижтимоий тармоқни «зудлик билан» блокировка қилиш чораларини кўришни сўради.

2023 йил декабр ойи охирида Рақамли ривожланиш вазирлиги ижтимоий тармоқ бир қатор сабабларга кўра ҳанузгача блокланмаганини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!