Қашқадарёда туғилган 3 эгизак қизга Мирзиёев оила аъзоларининг исми қўйилди

Қашқадарёда туғилган 3 эгизак қизга Мирзиёев оила аъзоларининг исми қўйилди

Яккабоғ тумани Ғозлиқ маҳалласи Қўтонтепа қишлоғида истиқомат қилувчи Муслимбек Хазратов ва Навбаҳор Душаева оиласида 3 нафар эгизак қизалоқлар дунёга келди.

Бу ҳақда «Nasafnews»га қизалоқларнинг бобоси Шодиёр Сафаров маълум қилди.

Шодиёр Сафаровнинг айтишича, эгизаклар 31 август куни Тошкент шаҳридаги Перинатал марказда туғилган.

Эътиборлиси, уларга Президент Шавкат Мирзиёевнинг оила аъзолари – рафиқаси Зироатхон, қизлари Шаҳнозахон ва Саидахоннинг исми қўйилган.

Мухбир билан суҳбатлашган Шодиёр Сафаровнинг айтишича, бу борада Президентга хат ёзиб, улардан розилик ҳам олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!