Қашқадарёда электрдан қарзи бўлган фуқаронинг Captiva’си хатланди

Қашқадарёда электрдан қарзи бўлган фуқаронинг Captiva’си хатланди

Қашқадарёда “свет”дан қарзи бўлган фуқаронинг Captiva’си хатланди, деб хабар бермоқда МИБ ахборот хизматига таяниб хабар бермоқда "Дарё".

Маълум қилинишича, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 июндаги ижро варақасига асосан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига жавобгар “Мунаввар бону” фермер хўжалигидан 30 миллион сўм электр энергияси қарздорлигини ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Қарши туман бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Фермер хўжалик масъуллари огоҳлантирилган, қарздорликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилган. Бир оз муддат беришни, қарзни албатта тўлашини билдирган қарздорлар орадан анча вақт ўца ҳам тўловларни амалга оширмаган. Шу сабабли, давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздорга тегишли Captiva хатланган.

Келгусида қарздорлик бартараф этилмаса, мазкур автотранспорт воситаси онлайн-аукцион савдолари орқали сотилиб, сотувдан тушган пул маблағлари қарздорликка йўналтирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!