Қашқадарёда босқинчи аёллар гуруҳи қўлга олинди

Қашқадарёда босқинчи аёллар гуруҳи қўлга олинди

1 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яшовчилар; муқаддам судланган М.А.(исмли аёл), шунингдек Ф.Ю(исмли аёл) ва Ш.Ш, И.Н.лар ҳамда Косон туманида яшовчилар; З.П.(исмли аёл) ва Т.Х, М.Н ҳамда Ф.Н.лар  Қарши шаҳрида яшовчи Ф.Н. бошқарувида бўлган “Дамас” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, “Қавали” маҳалласи ҳудудига етиб келганларида ҳайдовчи Ф.Н.нинг юзига қўллари билан уриб, ўлдириш билан қўрқитиб 55.000 сўм пули ва “Самсунг” мобиль телефони ҳамда электрон жиҳозларини олиб кетганлар.

Ички ишлар вазирлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бошқармаси хабарига кўра, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида эса ушбу жиноий гуруҳ аъзолари ушланганлар, хозирда уларнинг бошқа жиноятларга ҳам алоқадорлиги ўрганилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!