Қашқадарёда 47 маротаба йўл қоидасини бузган ҳайдовчининг Nexia-3 машинаси хатланди

Қашқадарёда 47 маротаба йўл қоидасини бузган ҳайдовчининг Nexia-3 машинаси хатланди

Қашқадарё вилоятда кўп маротаба қоидабузарлик содир этган ҳайдовчининг Nexia-3 транспорт воситаси хатланди.

Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюросининг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан қарздор К.Халиловдан жами 47 та 17 миллион 900 минг сўмлик маъмурий жаримасини ундиришга оид ижро ҳужжати буйича қарздорга тегишли Nexia-3 русумли автомашинаси хатланган ва бўлим биносига олиб келинган.

Бюронинг Яккабоғ туман бўлими ходимлари томонидан 15 та маъмурий жаримани тўламаган қарздор Ҳ.Аҳмедовнинг қарздорлиги эвазига машинаси хатланган бўлса, укаси Ҳ.Аҳмедов эса ўзининг 15 та жаримаси учун 6 миллион 300 минг сўм тўлаб берди.

Шунингдек, Чироқчи туманида яшовчи фуқаро С.Жумабоев 27 маротаба қоида бузиб, унга нисбатан қўлланилган 11 миллион 694 минг сўм қарздорликни тўламасдан келган. Бюронинг Чироқчи туман бўлими ходимларининг ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлик бир кунда ундирилган. Шу туманда яшовчи А.Юлдашевнинг ҳам 12 та маъмурий жаримаси учун 10 миллион 340 минг сўм қарздорлик ундирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!