Қандолатчилик соҳасидаги тадбиркорлар ва экспортёрлар муаммо ва таклифлари тингланди

Қандолатчилик соҳасидаги тадбиркорлар ва экспортёрлар муаммо ва таклифлари тингланди

Савдо-саноат палатасида қандолатчилик, қишлоқ хўжалиги, маҳаллий саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари-экспортёрлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Нодир Мусамуҳамедов, Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси раиси Баҳодир Умиршайхов иштирок этди.

Мулоқот чоғида бугунги кунда қандолатчилик соҳасидаги тадбиркорларда хом ашё ва тайёр маҳсулотлар импортида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳуқуқий жиҳатдан бартараф қилиш масалалари муҳокама қилинди, шунингдек, экспортёр корхоналарга амалий ёрдам бериш мақсадида уларнинг муаммо ва таклифлари тингланди.

Учрашув якунида амалиётдаги мавжуд муаммолар ва уларга таклиф этилаётган ечимлар умумлаштирилган ҳолда, кўриб чиқиш учун Ҳукуматга ва тегишли идораларга юборилиши юзасидан келишиб олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!