Қанча автомобил эко-назоратдан ўтказилди?

Қанча автомобил эко-назоратдан ўтказилди?

Республикамизнинг барча ҳудудларида "Тоза ҳаво" ойлигининг биринчи босқичи давом этмоқда, унда 10-апрелдан ҳозирги кунга қадар 58 минг 822 та автомобил экологик назоратдан ўтказилди.

Бу “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 16, 17 ва 28-моддалари ҳамда “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддаси талаблари ижросини таъминлаш ҳамда автотранспорт воситаларининг экологик ҳолати юзасидан давлат экологик назоратини олиб бориш мақсадида амалга оширилмоқда.

Тадбир давомида 518 та транспорт воситаси атмосферага меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқараётганлиги аниқланди. Ҳолатлар юзасидан жами 303 нафар ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан жами 50,1 млн сўм жарима қўлланилди. Шунингдек, 222 та транспорт воситасининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!