Қабристон директорига 11 йил қаттиқ тартибли қамоқ жазоси берилди

Қабристон директорига 11 йил қаттиқ тартибли қамоқ жазоси берилди

Москва шаҳар суди 2016 йилнинг май ойида мигрантлар билан оммавий муштлашув ташкиллаштирган Хован қабристони директори Юрий Чабуевни айбдор деб топди ва унга 11 йил қамоқ жазоси берди, деб хабар қилмоқда Спутник.

Чабуев меҳнат мигрантларини қабристондаги хизматлар бозоридан сиқиб чиқариш мақсадида тартибсизликлар ташкиллаштиришда айбланди. Қамоқ жазосидан ташқари Чабуевга 2 йил давомида давлат ва муниципал хизмат органларида ҳар қандай лавозимда ишлаш таъқиқланди.

Ундан ташқари, тартибсизлик ташкилотчиларидан яна бири – Александр Бочарниковга суд 9 йил қаттиқ тартибли қамоқ жазоси берди. Жиноий иш юзасидан умумий ҳисобда 17 кишига 4 йилдан 13 йилгача қамоқ жазоси берилди. Тўпланган материаллар сони – 100 томдан ошиб кетди.

Суд хабарида айтилишига кўра Хован қабристони директори вазифасини бажарувчиси Юрий Чабуев қабристонда ишлаётган марказий осиёлик мигрантлардан “товон” пули талаб қилган. Бунга мигрантлар қаршилик билдирганидан сўнг эса Александр Бочарников бошчилик қилган “Здоровая нация” спорт клуби спортчиларини жалб қилган ҳолда, мигрантларни жазоламоқчи бўлган.

2016 йилнинг 14 май куни содир бўлган оммавий муштлашувда 3 нафар мигрант қурбон бўлган. Ҳуқуқни сақлаш органлари 112 кишини ҳибсга олган.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!