Путин Рамзан Қодировга мурожаат қилди

Путин Рамзан Қодировга мурожаат қилди

Россия президенти Владимир Путин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни сентябрь ойида минтақа раҳбарлигига номзодини кўрсатишга чақирди. Бу ҳақда РИA Новости хабар бермоқда.

Давлат раҳбари Чеченистонни Россиянинг энг хавфсиз субъектларидан бири деб атади ва бунга Қодировнинг шахсий ташаббуси билан эришилганлигини таъкидлади. "Сизнинг раҳбарлигингизда иқтисодиёт ривожланмоқда, Грознийни таниб бўлмайди, кўпроқ иш қилиш керак", деб қўшимча қилди Путин.

Aввалроқ Чеченистон жамоат палатаси ташаббуси билан Грознийда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон Чеченистон халқлари конгресси иштирокчилари Қодировга сентябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этиш тўғрисида илтимос қилишганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!