Путин Мариуполга хизмат сафарида бўлди

Путин Мариуполга хизмат сафарида бўлди

Владимир Путин Мариуполга хизмат сафарида бўлди. Кремл матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари шаҳарнинг қатор объектларини кўздан кечирган ва маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашган.

Путин Мариуполга вертолётда учиб келган ва машинада шаҳарнинг бир нечта туманларини айланиб чиққан.

"Сафар давомида Бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин Президентга шаҳар ва унинг атрофида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши ҳақида батафсил маълумот берди. Хусусан, янги микрорайонлар, ижтимоий-маърифий объектлар, уй-жой коммунал инфратузилмаси, тиббиёт муассасаларини барпо этиш ҳақида сўз борди”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!