Путин карантинга кетиши мумкин

Путин карантинга кетиши мумкин

Россия президенти Владимир Путин карантинга кетиши мумкин. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, унинг атрофидаги аксарият одамлар коронавирус билан беморланган.
Путин бу ҳақда Кремлда паралимпиячилар билан ўтказилган учрашув вақтида маълум қилди.
"Менинг атрофимда ковид билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлмоқда. У ерда нималар рўй бераётганига аниқлик киритиш лозим. Ўйлашимча, мени ўзим тез орада карантинга кетаман. Атрофда кўп одамлар касалланмоқда", - деб таъкидлади Россия президенти.

Июль ойи бошида президент матбуот-котиби Дмитрий Песков журналистларнинг давлат раҳбари ўз ишчи сафарлари вақтида коронавирусга чалиниши хавфи мавжудми деган саволга жавоб берди.
Кремль вакили сўзларига кўра, Путиннинг барча ташрифлари эпидемиологик талабларни ҳисобга олган ҳолда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойи охирида бўлиб ўтган тўғридан-тўғри мулоқот вақтида РФ президенти Россияда ишлаб чиқарилган "Спутник V" вакцинаси билан эмлангани ҳақида хабар берган эди.
Путиннинг сўзларига кўра, эмлангандан сўнг унда бир оз ҳарорат кўтарилган, шунингдек, укол қилинган жойда ноқулайлик сезилган.
Эмлангандан сўнг Путин бир неча кунга спорт машғулотларидан воз кечишига тўғри келган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    Ubaydullo
    Путин SPUTNIK-V вакцинасини олганлиги хакида хабарлар таркалгандику?