Путин Ҳабиб Нурмагомедовга: “Мен яхши бўғиш усулини томоша қилдим”

Путин Ҳабиб Нурмагомедовга: “Мен яхши бўғиш усулини томоша қилдим”

Россия президенти Владимир Путин Доғистонга ташрифи чоғида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва унинг отаси Абдулманноп Нурмагомедов билан учрашди. Учрашув Махачкала аэропортида ўтказилди.

Учрашув тасвирга олинган видеони чемпион “Instagram” саҳифасида жойлаштирди.

“Ўғлингизнинг ғалабаси билан табриклайман. Муносиб жанг”, - деб таъкидлади президент.

Путиннинг сўзларига кўра, Ҳабиб ғалабаси ишончли ва энг муҳими – адолатли бўлди.

"Жуда яхши ўйин, чиройли ва ҳалол. Мен яхши бўғиш усулини томоша қилдим. Ҳаммаси рўйирост бўлди",  - деди президент.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов UFC чемпионлик унвони ҳимоя қилди.

 

 

 

 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!