"ПСЖ"нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Месси ва Роналдуни солиштирди

"ПСЖ"нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Месси ва Роналдуни солиштирди

"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Витинья ҳужумчилар Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни солиштирди.

“Улар фарқлардан кўра кўпроқ умумийликларга эга. Уларнинг ўзига хос услублари, жуда кўп ўхшашликлари бор. Улар аллақачон эришган нарсаларидан қатъи назар, доимо кўпроқ нарсага интилиш истаги шулардан биридир.

Агар менда уларда бор нарсанинг бир қисми бўлса, бу ажойиб бўлар эди! Гол уришда давом этиш, голли узатмаларни амалга ошириш, яхши ўйнаш, жамоага ёрдам бериш истаги... Айнан шу нарса уларни тарихдаги энг яхшилари сифатида белгилайди ва улар билан бир вақтнинг ўзида ўйнаш мен учун шарафдир”, - деди португалиялик футболчи.

34 ёшли аргентиналик футболчи жорий мавсум чемпионатда 7 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. 36 ёшли португалиялик АПЛнинг жорий мавсумида ҳозирча гол ура олмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!