Жумладан, Агентлик томонидан “Мактаб маслаҳатчиси” - “School Counselor” дастури ва уни амалга ошириш механизми ишлаб чиқилиб, 2021-2022-ўқув йилидан Президент мактабларида жорий қилинмоқда. Мазкур дастур мақсади:
- таълим йўналишлари бўйича индивидуал маслаҳатлар бериш;
- дунёнинг энг ривожланган мамлакатларидаги нуфузли олий ўқув юртлари ҳақидаги маълумотлар билан таништириш;
- олийгоҳларга ҳужжат топшириш ва рўйхатдан ўтиш бўйича керакли тавсияларни бериш;
- эҳтиёж юқори бўлган касблар билан таништириш ва уларга йўналтиришдан иборат Шунингдек, дастурда мактаб маслаҳатчилари ишини тўғри ташкил қилишлари учун уларга босқичма-босқич йўриқнома кўрсатилган. Йўриқномада 14-18 ёшли ўқувчиларга ўқишга қабул қилинишида зарурий ҳужжатларини (reference letter, application, essay) тайёрлаш, белгиланган муддатлар, шунингдек, топ 300 таликка кирувчи университетлар тўғрисида маълумот бериш, тўлиқ грантларни қўлган киритиш юзасидан амалий машғулотларни олиб бориш бўйича кўрсатмалар берилган.
Сифатли таълим учун замонавий дарсликлар яратилмоқда
Президент таълим муассасалари агентлиги нафақат ўқувчиларга сифатли таълим бериш, педагогларнинг малакасини ошириш билан балки мактаблар учун ихтисослик дарсликлари яратиш билан ҳам шуғулланади. Кеча Агентлик томонидан яратилган шундай янги замон дарсликларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ижод мактаблари учун махсус яратилган 2 та “Адабиёт” дарслиги ва 1 та “Матншунослик” дарслиги ўз йўналишида янгилик бўлди дейиш мумкин.
“Адабий лаборатория”га эга дарсликлар
Ушбу дарсликларда одатий дарсликлар каби фақатгина савол-жавоб усулидан фойдаланилмайди, балки ижод мактаблари учун илк маротаба адабиёт дарслигига “Адабий лаборатория”, электрон ва аудио китобларнинг ҚР кодлари берилди. Бунда ўқувчиларнинг адабиёт дарсларида фақатгина мутолаа билан эмас, балки ишлаб чиқаришга йўналтирилган тадқиқотлар билан ҳам шуғулланиши кўзда тутилган. Жумладан, ўқувчилар аудио матн, китоб трейлери каби бир қанча усулларда китобхонликни тарғиб қилувчи материалларни яратади. Янги дарсликлар бадиий асарни таҳлил қилиш, аннотация, тақриз, ҳикоя ёзиш ҳамда турли қўлёзма манбалар устида ишлаб, насх ва настаълиқ хатини ўргатиш, ижодкор ёшларни матншунослик соҳасига қизиқтиришни мақсад қилган.
Биринчи марта адабиёт дарслигининг ўзида электрон ресурслар учун имконият яратилди, ҳар бир мавзуда интернет кутубхоналарида мавжуд бўлган электрон ва аудио китобларнинг QR кодлари берилди. Бундан ташқари дарслик орқали бир вақтнинг ўзида ўрганилаётган асарнинг видеофильм, спектакл вариантлари билан ҳам танишиб бориш имконияти яратилди.
Ҳар бир мавзу санъат асарлари намуналари (тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, театр, кино, клип) билан боғланган. Ўқувчилар бадиий асарни санъат намуналари билан солиштириб, таҳлил қилади. Ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш мақсадида аннотация, тақриз, ҳикоя ёзиш сингари топшириқлар берилган.
Эски ўзбек ёзувини ўргатишга қаратилган илк дарслик
“Матншунослик алифбоси” дарслиги мактаб ўқувчиларига эски ўзбек ёзувини ўргатишга қаратилган биринчи дарслик бўлиб, ўқувчиларни фанга қизиқтириш ва тафаккурини кенгайтириш учун шеърий қоидалар, чистонлар (топишмоқлар)дан фойдаланилди. Китобнинг тайёрланишида бир нечта хаттотнинг каллиграфик машқларидан фойдаланилган. Ўқувчилар турли қўлёзма манбалар устида ишлаши орқали уларни матншунослик касбига йўналтириш эътиборга олинган
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.