Президент: «Энг зарур йўналишлар бўйича истеъдодли ёш кадрларни четда ўқитишга мажбурмиз»

Президент: «Энг зарур йўналишлар бўйича истеъдодли ёш кадрларни четда ўқитишга мажбурмиз»

«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда президент Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.

Билдирилишича, жорий йилда халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш, педагог-ўқитувчилар учун муносиб меҳнат шароитини яратиш бўйича ҳам сезиларли ишлар амалга оширилди. Ўқитувчиларнинг иш ҳақи босқичма-босқич кўпайтирилиб, уларни рағбатлантиришнинг янги механизмлари жорий қилинмоқда.

«Таълим тизимининг кейинги босқичи – олий таълим соҳасида ҳам салмоқли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Сўнгги икки йилда мамлакатимизда 5 та янги олий таълим муассасаси ҳамда 12 та нуфузли хорижий олий ўқув юртининг филиаллари ташкил этилди.

Мамлакатимиз тараққиёти учун истеъдодли кадрларни етакчи хорижий таълим марказларида тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилганидан хабарингиз бор.

Қандай оғир бўлмасин, тан олишимиз керак, юртимиз равнақи учун энг зарур йўналишлар бўйича изланувчан, истеъдодли ёш кадрларни четда, ривожланган давлатларда ўқитишга мажбурмиз. Шунинг учун ҳам Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий ўқув юртлари, мамлакатимиздаги илмий марказлар “Эл-юрт умиди” жамғармаси билан яқин ҳамкорликда самарали иш олиб бориши керак», - деди Шавкат Мирзиёев.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!