Пойтахт ҳавоси сифатини ифлослантиришда асосий манбалар қайсилар?

Пойтахт ҳавоси сифатини ифлослантиришда асосий манбалар қайсилар?

Жаҳон банки, Экология вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамкорликда пойтахт ҳавосида майда РМ-2.5 дисперс заррачаларини ташкил этувчи ифлосланиш манбалари ҳисоботини тақдим этди.

"Унда пойтахт ҳавоси ифлосланишида бизга "экология" деб тушунтириб келинаётган чиқинди манбаси улуши атиги 1% ни ташкил этган. Тошкентда йил давомида асосий ифлослантирувчи манба — бу, шамол туфайли кўтариладиган табиий чанг (36%) омили хамда иссиқлик манба ташламаларидир (29%)", дейилади Uzb_Meteo канали хабарида.

2023 йил пойтахт ҳавосида РМ-2.5 майда дисперс заррачалари билан боғлиқ зарарли ифлосланишлар октябрь ойидан, "кучлироқ" ифлосланишлар декабрдан бошлаб, январь ойида йил давомида энг юқори ифлосланишга етган. Биргина январда 19 кун давомида пойтахт ҳавоси энг юқори зарарли ифлосланиш "исканжасида" бўлган.

Мазкур ифлосланишлар об—ҳаво муҳити яъни антициклонал жараёни ҳукмрон бўлган муддатларга тўғри келган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!