Польша Россияни пандемия фонида нотўғри маълумот тарқатаётганликда айбламоқда

Польша Россияни пандемия фонида нотўғри маълумот тарқатаётганликда айбламоқда

Польша ташқи ишлар вазири Яцек Чапутович Россияни нотўғри маълумот учун коронавирус пандемиясидан фойдаланишда айблади.

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, Москва "Болтиқбўйи ва Қора денгизда, Украина ва Сурияда таҳдид солмоқда" ва "янги коронавирус пандемиясидан фойдаланиб “дезинформация” (нотўғри маълумот) кампаниясини ўтказмоқда".

Чапутович, шунингдек, НАТО мамлакатлари ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг видеоконференциясида иштирок этган вазирлар Украина ва Грузия билан "альянсга яқин жойда барқарорлик ва хавфсизлик зонасини кенгайтириш" учун ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Аввалроқ, Яцек Чапутович мамлакатнинг Россия билан муносабатларни яхшилаш истаги борлигини эълон қилганди. "Энди бу муносабатларни яхши деб аташ мумкин эмас, улар таранг, аммо биз уларни яхшилашни хоҳлаймиз", деди вазир.

Унинг фикрича, Польша ва Россия ўртасида нормал муносабатлар бўлиши керак, чунки улар қўшни давлатлардир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!